» » ОНА ВА ЎҒИЛ

Закладки ОНА ВА ЎҒИЛ

ОНА ВА ЎҒИЛ
  • название:
    ОНА ВА ЎҒИЛ
    Reyting:
    страна:
    O'zbekiston
    сериаль:
    Ишхонасидан узоқ вақт таътил ололмай, қишлоғига — уйига боролмаган ўғил қўли юпқароқ бўлиб турган эса-да, онасига момиқ рўмол ва жун пайпоқ сотиб олди.
    просмотров:
    213
    скачать:
    ОНА ВА ЎҒИЛ

    Ишхонасидан узоқ вақт таътил ололмай, қишлоғига — уйига боролмаган ўғил қўли юпқароқ бўлиб турган эса-да, онасига момиқ рўмол ва жун пайпоқ сотиб олди. Отаси ёруғ дунёни тарк этгач, ёлғизланиб, қадди букилиб қолган волидасини мамнун қилгиси келди.
    Аслида биттагина рўмолча берса ҳам онаси дунёга сиғмай кетар, ўғилни узоқ дуо қиларди.
    Бу сафар ҳам шундай бўлди. Дарвозадан кириб келган ўғилни бағрига босиб, пешонасидан ўпган онанинг кийимидан қадрдон ис — тандир-ўчоқ тутуни ҳиди келди. Ўғил суюнган ҳолда онаси бошига рўмол ўраган эди, волиданинг кўзидан ёш сизиб чиқди. Ёрилиб кетган, серажин қўлини очиб, ўғлини алқади.
    Ўғил кетар чоғи ўз болалиги ўтган хонадаги кўрпача тагига озроқ пул қўйиб қўйди... Онам қийналиб қолмасин, пулга муҳтож бўлмасин, қўлига берсам олмайди, кетганимдан сўнг кўрпа-ёстиқни йиғиштираётганида кўрар, деди.
    Йўлда кела-келгунча отасини, онасини, ўз болалиги кечган чоғларни хаёл суриб келди.
    Тунда хориб ижара уйга кириб келди. Йўл сумкасини бўшатаётган эди, кийимлари орасидан бир ҳовуч йирик-майда, эски-янги пуллар сирғалиб тушди.
    ...Онаси, болам тушмагурнинг қўлига берсам, барибир олмайди, ҳайҳотдек шаҳарда, ижара уйда оч-наҳор юрмасин, деб анчадан бери пенсиясидан тежаб йиғиб юрган пулини солиб қўйган эди...

    Жасур Кенгбоев
    Смотреть Серия





    Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.