» » ОНА ФАРЁДИ

Закладки ОНА ФАРЁДИ

ОНА  ФАРЁДИ
  • название:
    ОНА ФАРЁДИ
    Reyting:
    страна:
    O'zbekiston
    сериаль:
    Тор қорнимда тўққиз ой яшаб, Ва туғулдинг гулдайин яшнаб. Бугун эса кўзларим ёшлаб, Оқибатинг шумиди болам?!
    просмотров:
    84
    скачать:
    ОНА  ФАРЁДИ.

    Тор қорнимда тўққиз ой яшаб,
    Ва туғулдинг гулдайин яшнаб.
    Бугун эса кўзларим ёшлаб,
    Оқибатинг шумиди болам?!

    Кўзим ёшлаб, юрагим доғлаб.
    Ҳижронларга вужудим боғлаб.
    Меҳрибонлик уйига жойлаб,
    Оқибатинг шумиди болам?!

    Ўз-ўзимни сўроқлаб пинҳон,
    Дейман қайда адашдим, қачон?
    Кўзларимда ёш маржон-маржон,
    Оқибатинг шумиди болам?!

    Бўлсин дебон қувват  ҳамда қут,
    Кўкрак тутиб бергандим-ку сут.
    Нахот бари бўлдими унут,
    Оқибатинг шумиди болам?!

    Алла айтиб бошинг силардим.
    Яратгандан бахтинг тилардим.
    Фақат меҳринг умид қилардим,
    Оқибатинг шумиди болам?!

    Отангдан сўнг тул бўлиб қолдим.
    Парваришсиз гул бўлиб қолдим.
    Ичим ёниб кул бўлиб қолдим,
    Оқибатинг шумиди болам?!

    Кўзга яқин бўлди деб болам,
    Туф-туф дердим, ортингдан ҳар дам.
    Дод, мен учун тор бўлди олам,
    Оқибатинг шумиди болам?!

    Меҳрибонлик уйи-меҳрли.
    Мен кабилар бунда қадрли.
    Дийданг бунча қаттиқ қаҳрли,
    Оқибатинг шумиди болам?!

    Майли мени олиб кетмагин,
    Мен-ла ўзинг абгор этмагин.
    Фақат битта илтимосим бор,
    Болажоним, кел рад этмагин.

    Бу ер ёзда иссиқ бўларкан,
    Кондиционер керак бўларкан.
    Пулинг кўп-ку, ҳамма хонага,
    Кондиционер қўйсанг бўларкан.

    Мен-ку ўрганиб қолдим хозир,
    Бироқ болам, сен сал бесабр.
    Сен ҳам бир кун, келасан ахир,
    Оқибатинг шу ердир болам.

    ✍️ АБДУССАЛОМ АНДИЖОНДАН
    Смотреть Серия





    Вместо этого текста пропишите код вывода рекламы.